Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи пора билан ушланди
Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан порахўрлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига Бекобод шаҳрида яшовчи М.А. мурожаат қилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари унинг қизи Ф.С.ни мазкур тиббиёт муассасасига санитар вазифасига ишга жойлаштириш эвазига пора талаб қилаётганлигини билдирган.
Ариза асосида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи Ё.Ю. М.А.дан 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан Ё.Ю.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мавзуга оид
11:05 / 10.07.2026
Табиий газга улаш учун пора олган мансабдорлар ушланди
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026