Мазкур имтиёз Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорида белгиланган.
Унга кўра, тегишли тоифадаги ходимларнинг республика олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичида таҳсил олаётган фарзандлари учун йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи қоплаб берилади.
Бунда субсидиянинг энг юқори миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаслиги керак. Яъни контрактнинг 30 фоизи ушбу чегарадан юқори бўлса, тўлов белгиланган лимит доирасида амалга оширилади.
Хабарга кўра, ариза топширган ва мурожаати тасдиқланган ходимларнинг фарзандлари ўқиётган олийгоҳларга маблағлар келиб туша бошлаган.















