Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россияда яна тўртта консулхона очишни режалаштирмоқда
2018 йилда Ўзбекистон Россиянинг Қозон, Ростов-Дон, Владивосток ва Екатеринбург шаҳарларида консулхона очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов «Народное слово» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
«Давлатимиз раҳбарининг Россияда ўзбекистонликларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги топшириғини бажариш учун, фуқароларнинг мурожаатлари кўпайганидан келиб чиққан ҳолда, Россия Федерациясининг бир қатор федерал округларида янги консуллик муассасаларини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Жорий йилнинг март ойидан бери Санкт-Петербургдаги янги бош консулхона фаолият юритмоқда. 2018 йилда Қозон, Ростов-Дон, Владивосток, Екатеринбург шаҳарларида консулхоналар очилиши кутилмоқда», - деди элчи.
Баҳром Ашрафхонов ушбу муассасалар фаолиятининг бошланиши Россия Федерациясида истиқомат қилувчи ёки ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига сифатли консуллик хизматларини кўрсатиш, муаммоларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳал этиш, умуман, уларнинг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш имконини бериши мумкинлигига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026