Жаҳон | 01:16 / 11.05.2018
4601
1 дақиқада ўқилади

Турк холдинги Қозоғистонда қуёш электр станцияси қуради 

Туркиянинг Çalık Holding холдинги Қозоғистонда дастлабки босқичда қуввати 50 МВтни ташқил қилувчи қуёш электр станцияси барпо этади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири маъмурияти маълум қилди.

Станциянинг қурилиши Қозоғистон делегациясининг Туркияга ташрифи давомида муҳокама қилинган. Çalık Holding Қозоғистонда қуёш электр станцияси қуришга қизиқиш билдирган. 

Шунингдек, Қозоғистон делегациясининг Yıldırım Holding раҳбарияти билан учрашувида тоғ-кон саноатидаги лойиҳалар муҳокама қилинган. Холдинг ва Қозоғистон геологик компанияси геологик-қидирув ишларини олиб бориш бўйича қўшма компания тузиш ҳақидаги келишувни имзолаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид