Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Андижонда банан етиштирилувчи иссиқхонани кириб кўрди
Шавкат Мирзиёев ўтган йили 2 июнда Андижон вилоятида бўлганида Асака туманида замонавий иссиқхона қуриш лойиҳаси тақдим этилган эди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Тадбиркор ташаббуси ва давлат кўмаги натижасида ушбу лойиҳа қисқа даврда рўёбга чиқди. «Сабо ҳамкор» масъулияти чекланган жамияти томонидан гидропоника усулида банан ва помидор етиштирилувчи иссиқхоналар бунёд этилди. Туркиянинг «Asya Modern Serachilik» компанияси билан тузилган шартномага асосан инновацион ускуналар олиб келинди.
Президент мазкур иссиқхоналарни кириб кўрди. Компьютер орқали бошқариладиган совитиш ва суғориш тизими билан танишди.
2 гектарлик иссиқхонада банан кўчатлари парваришланмоқда. Биринчи мавсумда бу мевадан 250-300 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Помидор кўчатлари экилган 1 гектарлик иссиқхонадан жорий йилда 300 тонна ҳосил олиш ва қўшни давлатларга экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Корхонада 40 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилган.
Жамият томонидан келгусида ушбу замонавий иссиқхона мажмуасини кенгайтириш, маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлаш шароитини яратиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбарининг «Andijan Silk.Co» қўшма корхонасига ташрифи чоғида «Марҳамат - 2017» тути ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:05 / 12.04.2026