Андижонда президент ташрифи давом этади.
«Kun.uz» манбаси хабарига кўра, бугун, 20 май куни Шавкат Мирзиёевнинг Андижон шаҳридаги нодавлат ва давлат мактабгача тарбия муассасаларидаги яратилган шарт-шароитлар билан танишиши, ҳарбий қисмда бўлиши ҳамда шаҳардаги бунёдкорлик ишлари билан танишиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 19 май куни Андижон вилоятига келганди.












