«Қонга ботган режим». Британия матбуоти Англия термаси ЖЧда иштирок этишидан дарғазаб
Британия ОАВ футбол бўйича Англия терма жамоасининг Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати-2018да иштирок этиш бўйича қароридан норози бўлмоқда.
«Владимир Путиннинг Россияси - жиноятчилар давлати, унда режимга қарши бўлганлар - ҳам мамлакат ичида, ҳам ташқарисида, - доимий равишда қотиллар томонидан ўлдирилмоқда», - дея ёзади Daily Mail.
Нашр шарҳловчисининг таъкидлашича, англияликлар футболга алоҳида меҳр қўйган, бироқ «Путиннинг ташвиқот концертида» иштирок этишга протест билдиришга тайёр эмаслар.
«Футбол раҳбарларига бир неча ҳафтадан сўнг жаҳон чемпионатини қабул қилувчи давлат қонли режимлиги, ўз душманларини саноат кўламларида йўқ қилиб ташлашга масъул экани, ҳаттоки Британияда ҳам бу ишдан қайтмаётгани бўйича яна қандай далиллар керак?
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу жаҳон чемпионати, албатта, Россияга ФИФА ходимлари поралар тагида кўмилиб кетганидан сўнг берилди», - деб ёзади мақола муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖЧ-2018 Россия иқтисодиётига қандай таъсир қилиши айтилганди.
Мавзуга оид
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024
Россияда ўзбек диаспораси етакчиси ноқонуний миграцияни ташкил этишда гумон қилинмоқда
09:00 / 04.10.2024
«Газпром» Россияда энг зарар кўрган компаниялар рўйхатини бошқаряпти
23:19 / 03.10.2024