Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Самарасиз тизимга пул қўшиб, биз уларни ўғирлашнинг самарали тизимини оламиз»
Фото: ТАСС
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Россия ҳукумати аъзолари, депутатлар, минтақалар раҳбарлари иштирокида «Янги иқтисодий сиёсат (ЯИС): нима, қандай, ким» мавзусида махсус нонушта ташкиллаштирилди.
Тадбирида қатнашганлар Давлат думасининг бюджет ва солиқлар бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Макаровнинг жиддий танқидларини тинглашди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат иқтисодий ўсиш учун драйверларни излашда нотўғри йўлдан бормоқда.
«Ҳаммаси май ойидаги фармонларда ёзилганидек, иқтисодий ўсишни молиялаштириш учун пул излашга келиб тақалмоқда - Ҳисоб палатаси ҳисоб-китобига кўра, 8 триллион рубль. Менга май ойи фармонларини бажармаслигини, сабаби бунга пуллар йўқлигини айта оладиган ҳеч бўлмаса битта одамни кўрсатинглар. Лекин пул йўқ! Аммо биз асосий нарсани қилдик: Иқтисодий ривожланиш вазирлигига Росстатни бердик. Демак, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин менинг ҳозирги гапларим 8 йиллик қамоққа тортади», - дея истеҳзо билан Макаров.
Унинг сўзларига кўра, Россияда самарасиз солиқ тизими мавжуд, бюджет муносабатлари тизими эса янада самарасиз.
«Давлат бошқарувининг самарасиз тизимини қандай қилиб тузатишни муҳокама қилишнинг ўрнига, биз қаердан пул олиш ҳақида гаплашяпмиз. Аммо, самарасиз тизимга пул қўшиб, биз уларни ўғирлашнинг самарали тизимига эга бўламиз», - дея хулоса қилган Макаров.
Дума қўмитаси раҳбарининг нутқидан кейин, тадбирда қатнашган иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Макаров «Владимир Жириновскийнинг ўрнини эгалламоқчи экани» ҳақида ҳазил қилган.
Мавзуга оид
12:05
Шавкат Мирзиёев: иқтисодиёт технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилади
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
21:28 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
17:48 / 22.12.2025