Жамият | 14:57 / 07.06.2018
37603
2 дақиқада ўқилади

Тўйда чиққан жанжал, тўйни азага айлантирди

Иллюстратив фото/ Sputnik

2018 йил 15 май куни Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судида судланувчи Ж.Ж. жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди. 

Маълум бўлишича, 1995 йил 21 март куни Зарбдор туманида туғилган Ж.Ж. 2017 йил 18 декабрь куни Жиззах шаҳар М.Улуғбек маҳалласида жойлашган “Афсона” номли тўйхонага ўзининг синфдоши Ф.У.нинг тўйига келган.

У ушбу тўйда ўтирган вақтида, Ф.У.нинг Жиззах Давлат политехника институтида бирга ўқийдиган курсдошлари ҳамда Зарбдор туманидан келган синфдошлари ўзаро жанжаллашиб қолади. 

Ж.Ж. Ф.У.нинг синфдош ва курсдош ўртоқлари жанжаллашиб, бир-бирларига тан жароҳати етказаётганлигини кўриб, ўзига нотаниш бўлган С.Х.нинг юз қисмига урган вақтда, С.Х. бошининг орқа қисми билан ерга йиқилиб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олиб, РШТЁИМнинг жонлантириш бўлимида ўзига келмай 21.12.2017 йилда вафот этган. 

Ж.Ж. Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 3-қисмининг “д” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган. 

Суд ҳукми билан Ж.Ж. Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 3-қисмининг “д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 3-қисмининг “д” банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Мавзуга оид