12 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 1978 йилда туғилган Ю.Н. Жиноят кодексининг 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2014 йилдан буён қидирувда бўлган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у АҚШда қўлга олинган ва Ўзбекистонга олиб келинган.
Ҳозирда ушбу шахс Жиззах шаҳар прокуратурасига топширилган.
Аввалроқ босқинчиликда айбланиб, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ушланганди.













