Бир оилага 60 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар етказган босқинчи қўлга олинди
Бухоро шаҳар ИИБга, Ғозиён кўчаси 59-уйда яшовчи, 1981 йилда туғилган, уй бекаси Гулшан Ҳакимова ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йилнинг 20 апрель куни соат 05:00 ларда номаълум шахс унинг яшаш уйига томдан ошиш йўли орқали ғайриқонуний равишда кириб, Г.Ҳакимовага нисбатан зўрлик ишлатиб, уни қўрқитиб, қўллари билан юз қисмига уриб, хонадон эгасининг 7.000.000 сўм нақд пуллари, 700 АҚШ доллари ҳамда турли хилдаги жами баҳоси 60 миллион 303 минг сўмлик тилла тақинчоқларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган эди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган ҳамкорликдаги тезкор суриштирув-қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро туман, “Соҳибкор” МФЙ, Чарос қишлоғида яшовчи, 1989 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) билан судланган, амнистия актига асосан жазо муддати қисқариб, ҳозирги вақтда вилоят ИИБ ЖИЭБ 85-сонли жазони ижро этиш манзил калониясида жазо ўтаётган Ўсаров Ғиёс Ғаффорович содир қилганлиги аниқланган.
Жабрланувчига тегишли бўлган 3 дона тилла узук, бир дона тилла занжир, бир дона Исроил тилида ёзувлари бўлган селофан пакет, бир дона “Чарльз Реймонд” номли қўл соати, бир дона қўлда тақиладиган электрон соати ҳамда Ғ.Ўсаровнинг жиноят содир қилган вақтдаги эгнида бўлган кийимлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасиддан Ғ.Ўсаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “б, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024