Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қарори: Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлаш рағбатлантирилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинган.
Ҳужжат билан 2018 йил 1 августдан бошлаб алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади:
харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини “ноль” харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган ҳолларда битимни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;
давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш тартибини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда ўрнатилган тартибда тасдиқлайди.
Тижорат банкларига алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:
айланма маблағини тўлдириш учун – уч ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача муддатга;
асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун – олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратиш тавсия этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ушбу бандда назарда тутилган кредитлар бўйича фоизларни тўлаш учун компенсация ҳамда мажбуриятлар таъминоти юзасидан кафиллик беришни таъминлайди.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра 2018 йил 1 августдан бошлаб штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорда белгиланади ва ягона ижтимоий тўлов суммаси ўрнатилган тартибда тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни чуқур ўрганиш асосида ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолияти эркинлиги кафолатларини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда уч ой муддатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин фойдаланиши учун барча техник ва тиббий-ижтимоий имкониятларни инобатга олган ҳолда ҳомийлар ва ҳомийлик олувчиларни боғлайдиган, энг аввало, ҳомийлар ёрдамига ва қўллаб-қувватлашига ўта муҳтож кишилар ҳақидаги мақолалар ҳамда маълумотлар жойлаштириладиган махсус веб-портал яратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда берилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида, шунингдек, ногиронлиги бўйича ҳеч қандай камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини амалга оширишдаги тенг шароитлар яратиш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга оширади.
Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамиятининг уларнинг корхоналари тасарруфидаги ишлаб чиқариш объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларга бириктирилган ер майдонларидан оқилона фойдаланишни комплекс ўрганиш бўйича таклифлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
бир ҳафта муддатда республиканинг ҳар бир ҳудуди кесимида жамоат бирлашмаларининг корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни комплекс ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этади;
бир ҳафта муддатда жамоат бирлашмаларининг корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни ўрганиш жадвалини уларнинг ҳар бир туман (шаҳар)даги сони ҳамда ижтимоий-иқтисодий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда тасдиқлайди;
2018 йил 1 августга қадар ишчи гуруҳлар томонидан жамоат бирлашмаларининг корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни ўрганилишини ҳамда улар томонидан заруратга кўра аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилишини таъминлайди;
2018 йил 1 сентябрга қадар ўрганишлар натижаси бўйича жамоат бирлашмаларининг корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ҳолатини яхшилаш ва уларга бириктирилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
20:00 / 08.06.2026
Битирувчиларининг бандлигини оширишга қаратилган янги механизмлар жорий этилади
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026