АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси баҳоларига кўра, шу даврда мамлакат бўйича умумий бандлик 3,5 фоизга ўсади. Демак, муҳандислик соҳасидаги ўсиш суръати умумий кўрсаткичдан икки баробардан зиёд бўлиши кутилмоқда.

Сунъий интеллектнинг меҳнат бозорига таъсири кенг муҳокама қилинаётган бир пайтда, прогнозлар қатор муҳандислик йўналишларида иш ўринлари кўпайишини кўрсатмоқда.

Иш ўринлари энг тез кўпайиши кутилаётган муҳандислик йўналишлари:

  • Саноат муҳандислиги — 12 фоиз;

  • Механика муҳандислиги — 11 фоиз;

  • Электр муҳандислиги — 10 фоиз;

  • Компютер ускуналари муҳандислиги — 9 фоиз;

  • Аэрокосмик муҳандислик — 8 фоиз;

  • Биоинженерия — 8 фоиз;

  • Материаллар муҳандислиги — 8 фоиз;

  • Қишлоқ хўжалиги муҳандислиги — 7 фоиз;

  • Қурилиш муҳандислиги — 6 фоиз.

Бироқ фоиздаги юқори ўсиш ҳар доим ҳам кўпроқ янги иш ўрни яратилишини англатмайди. Натижа муайян соҳада ҳозир қанча мутахассис ишлаётганига ҳам боғлиқ.

Масалан, қурилиш муҳандислигидаги 6 фоизлик ўсиш тахминан 24,5 мингта янги иш ўрнига тенг. Қишлоқ хўжалиги муҳандислигида эса ўсиш 7 фоиз бўлиши кутилса-да, бу атиги 100 та қўшимча иш ўрнини англатади.

Умумий меҳнат бозорида энг тез ўсадиган йўналишлардан бири соғлиқни сақлашдаги ёрдамчи хизматлар бўлиши прогноз қилинган. Бу соҳада бандлик 13,3 фоизга кўпайиши кутилмоқда.

Келтирилган рақамлар АҚШ меҳнат бозорига оид прогнозлар бўлиб, 2025–2035 йилларда иш ўринлари сонининг соф ўсишини ифодалайди. Улар бошқа мамлакатлардаги талаб ёки муайян касб бўйича ишга жойлашиш кафолатини англатмайди.