Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель: НАТО Россия билан муносабатларда тайёр туриши керак
Германия канцлери Ангела Меркелнинг маълум қилишича, НАТОдагилар Россия билан мулоқотга тайёр туришни хоҳламоқда.
У бу ҳақда бундестагда пайшанба, 28 июнь куни чиқиш қилиб айтиб ўтди.
«Биз Россия билан мулоқотга тайёр ҳолда туришни истаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Меркель.
Канцлерь сўзларига кўра, НАТОнинг Россияга нисбатан сиёсатини қўллаб-қувватлайди. У мулоқот ва тийиб туришни ўзига бирлаштирган.
«Мен НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Россия билан ўзимизнинг иккиламчи ёндашувимиз доирасидаги ишларни давом эттириш лозимлиги бўйича позициясини қўллаб-қувватлайман. Биз ўз имкониятларимизни мустаҳкамлашимиз даркор, бироқ мулоқот бўйича таклифимиз кучда қолади», - деди Меркель.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Меркель билан тасвирланган машҳур фотосуратга изоҳ берганди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026