«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 30 июнь куни Тошкент-Москва (Внуково) йўналиши бўйлаб қўшимча қатновни амалга оширади.
МАК матбуот хизматидан маълум қилишларича, замонавий Boeing - 787 Dreamliner ҳаво лайнерида қатнов қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
HY-3517 Тошкент 18:00 - Москва 20:00 (Внуково аэропорти).
Авиакомпания шунингдек, 30 июнь куни Москва-Мехико йўналиши бўйлаб чартер қатновини амалга оширади. Ушбу парвоз ҳам Boeing - 787 Dreamliner ҳаво лайнерида амалга оширилади.
Мазкур қатновга Мексиканинг футбол бўйича миллий терма жамоасининг маъмурияти ҳамда жамоа мухлисларини Москвадан Мехико шаҳрига олиб бориш учун буюртма берган.















