Технология | 09:37 / 01.07.2018
5905
2 дақиқада ўқилади

Францияда бекатларда 20 сонияда қувватланиб олувчи трамвайлар ҳаракатлана бошлади

Фото: LP/Matthias Galante

Франциянинг Ницца шаҳрида симсиз ҳаракатланувчи ва электр энергияни тўхташлар вақтида олувчи инновацион трамвай қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Parisien нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, трамвайнинг электр энергияни юқоридан ўтган симдан олиш анъанавий усулидан “ердан қувватланиш тизими” (SRS) халос бўлишга имкон берди. Айнан шу тизим трамвайга энергия тўплаб, тўхташ вақтида қувватланиб олишига имкон беради.

“Бутун жараён 20 сониядан камроқ вақт олади”, деб айтган ушбу технологияни ишлаб чиққан Alstom компанияси.

Таъкидланишича, SRS тизимига эга трамвай Ниццанинг маъмурий маркази ва ғарбидаги Маньян даҳаси ўртасида иккинчи линия бўйлаб ҳаракатланади.

Нашр маълумотига кўра, SRS билан жиҳозланган инновацион трамвай йўллари Ниццанинг порти ва аэропортини боғлайди. Айни вақтда йўлнинг 7 кмлик қисмида қатнов очилган. Йўлнинг бутун узунлиги 11,3 кмни ташкил қилади. Янги трамвайда юриш 2 сентябргача бепул бўлади. 2019 йилда ушбу линиянинг ер ости қисми очилиши режалаштирилган.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, бу транспорт лойиҳасининг қиймати 721 млн евродан 1 млрд еврогачани ташкил қилиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид