Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакат Европа Иттифоқидан чиқиб кетгандан кейин ЕИ билан эркин савдо ҳудуди ташкил этишни қўллаб-қувватламоқда.
“Биз Британия ва ЕИ ўртасида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий реестрини кўзда тутувчи эркин савдо ҳудудини яратишни таклиф қилмоқдамиз. Бу ушбу соҳаларда юқори стандартларни сақлаб қолади. Биз парламентимиз розилигисиз келажакда ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмаслигини тасдиқлаймиз”, деб айтган Мэй.
Мэй, шунингдек, Британия раҳбарияти бизнес манфаатларига жавоб берувчи ва исталган давлат билан янги савдо келишувлари тузилишини кўзда тутувчи янги божхона моделини мувофиқлаштириб олганини маълум қилган.












