Остонадаги Миллий музейда Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали ўрнатилди.

Фото Tengrinews.kz

Ҳайкал Назарбоевнинг тахтга ўхшаш курсида ўтирган кўринишида бажарилган.  Ҳайкалнинг орқасидаги деворда лотин ҳарфларида “Менинг орзуим – Қозоғистон “Мингйиллик Эл” бўлиши. Замон ўтади, одамлар ўтади, бироқ Мустақиллик қолади. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Элбоши Нурсултон Назарбоев” деган ёзув жойлаштирилган.

Фото Tengrinews.kz

Ҳайкал музейнинг 1-қаватида “Мингйиллик Эл” триптихи (бир ғоя билан бирлашган учта суратдан иборат асар) ёнида жойлаштирилган.

Фото Tengrinews.kz

Миллий музей Назарбоевнинг кўрсатмаси билан ташкил этилган ва 2014 йил 2 июлда очилган. Марказий Осиёдаги энг йирик музей ҳисобланади. Музей Остонадаги Мустақиллик майдонида жойлашган. Бу ерда Туркистон, Ўтирар, Тараз, Қўйлиқ, Бозоқ каби қадимий шаҳарлар топилмалари ва бошқа экспонатлар жойлаштирилган.

Фото Tengrinews.kz