Жаҳон | 18:50 / 21.07.2018
21007
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Россия шарқида кучли табиий офатлар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди

Фото: meteovesti.ru

38 йил давомида сунъий йўлдош кузатувларига асосланган америкалик олимлар гуруҳи антропоген глобал исиш Россия шарқида табиий офатларнинг мунтазамлиги ва кучайишига олиб келиши мумкин, деган хулосани берди. Уларнинг тадқиқотлари Science журналида эълон қилинган.

Мақоланинг муаллифлари саноат инқилобидан олдин ва ундан кейинги иқлимнинг ҳолатини тасвирлайдиган бир нечта назарий моделларни ўрганишди. Улар табиий сабабларга боғлиқ мавсумий ҳарорат ўзгаришларининг объектив асосланганини аниқлади. Кейинчалик бу асослар тропосферада 1979 йилдан 2016 йилгача бўлган даврдаги сунъий йўлдош ўлчовлари билан таққосланди ва ҳар йилги минимал ва максимал ҳарорат ўртасидаги фарқ ўлчанди.

Уларнинг аниқлашича, қиш ва ёз ўртасидаги энг катта фарқ Шимолий ярим шарнинг ўрта кенгликларида - Мўғулистон ҳудудида ва Россиянинг шарқий минтақаларида кузатилган. Олимларнинг фикрига кўра, бундай кескин иссиқлик табиий омиллар билан тушунтирилиши мумкин эмас: ёзги ва қишки ҳароратлар ўртасидаги фарқ иссиқ эффект таъсири туфайли ортмоқда, у одамларнинг фаолиятидан келиб чиқади. Олимлар бундай вазият табиий офатларнинг мунтазамлиги ва кучини оширишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Мавзуга оид