Австралия ҳукумати минглаб сайёҳларни жалб қилувчи, мамлакатнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири – Катта барьер рифини глобал исиш оқибатларидан сақлашнинг янги усуллари қўллаб кўрилишини эълон қилди.
ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон меросига киритилган маржонқоялар икки йилдан бери сувнинг жуда юқори ҳароратидан азият чекмоқда, бу уларнинг ҳаёт фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Шу сабабли австралиялик олимлар ҳароратни пасайтиришнинг турли усулларини, жумладан маржонқоянинг устини қуёш экрани билан қоплаш таклифини кўриб чиқишмоқда.
Шунингдек, булутларни туз билан бомбардимон қилиш усули ҳам қаралмоқда. Туз кристаллари қуёш нурларини қайтариши кутилмоқда.















