Жаҳон | 07:59 / 30.07.2018
20920
1 дақиқада ўқилади

Латвияда Россияни бир неча қисмга «парчалаб ташлаш» таклиф қилинди

Фото: Mixnews

Латвия сейми депутати Александр Кирштейнснинг маълум қилишича, Европадаги «хотиржамлик» учун Россияни бир неча қисмга «парчалаб ташлаш» лозимдир. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу Латвия ва Европанинг бошқа мамлакатларига хотиржамлик олиб келади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Россияни этник таркибга кўра кичик мамлакатларга «парчалаб ташлаш» керак.

Кирштейнснинг қайд этишича, шундан сўнг «барча ҳарбий можаролар» тугайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин АҚШнинг катта стратегик хатосини маълум қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид