Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йил 1 январдан шифокорлар ва провизорларнинг Миллий палатада рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши тақиқланади
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси 2020 йил 31 декабрга қадар республикада касбий фаолиятни амалга ошираётган шифокорлар ва провизорларни рўйхатга олиш тизимини жорий этишни, шунингдек, улар тўғрисида умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини яратишни таъминлайди. Бу ҳақда президентнинг “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.
Ҳужжатда белгиланишича, 2021 йил 1 январдан шифокорлар ва провизорларнинг Миллий палатада рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши тақиқланади.
Миллий палата ҳузурида Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади.
Белгилаб қўйилишича:
Кенгашга Миллий палата раиси раҳбарлик қилади ҳамда унинг таркиби соғлиқни сақлаш соҳасидаги ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари орасидан шакллантирилади;
Кенгаш соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Миллий палатанинг коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади;
Кенгаш таркиби Миллий палата раиси томонидан тасдиқланади.
Миллий палатага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.
Миллий палата раиси меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Миллий палата раиси Миллий палата раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосар ва икки нафар ўринбосарга эга.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026