Хитой ҳукумати АҚШ томонидан Хитой маҳсулотларига янги божлар жорий этилса, жавоб чораларини кўришини билдирди. Бу ҳақда Хитой молия вазирлиги сайтида маълум қилинди. Пекин АҚШда ишлаб чиқарилган 60 миллиард долларлик маҳсулотлар импортига бож киритишга тайёр.

Оқ уй 1 август куни Хитойнинг йиллик 200 миллиард долларлик маҳсулотлари импортига кириш божларини 25%га оширишни режалаштирганини тасдиқлади. Аввалроқ Америка ҳукумати Хитойдан импорт қилинадиган 35 миллиард долларлик маҳсулотларга 25%лик бож киритганди.

Июнь ойи ўрталарида АҚШ ХХРда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий этди, бу Америкага импорт қилинадиган Хитой маҳсулотларининг ўндан бир қисмига нисбатан қўлланилди. 

Хитой ҳам ўз навбатида АҚШдан импорт қилинадиган 659 номдаги маҳсулотга 25 фоизлик кириш божи жорий этишини маълум қилди.