Ўзбекистон Республикаси президенти “Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Мамлакатимиз темир йўл транспорти тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳани замон талаблари асосида ривожлантириш, минтақа ва жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, халқаро стандарт ва талабларга мос янги темир йўлларни барпо этиш, тармоқнинг барқарор ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини юксалтириш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими»

Юлдашев Сергей Владимирович - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси «Ўзбекистон» электродепоси машинист-йўриқчиси, Тошкент шаҳри

Юсупов Юсупбай Исмаилович - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Урганч локомотив депоси чилангари, Хоразм вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»

Абдурахимов Хадятулло Тўғонович - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 164-йўл машина станцияси кран машинисти, Фарғона вилояти

Кан Эдуард Григорьевич - «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамиятининг темир йўлларни лойиҳалаш бўлими лойиҳалар бош муҳандиси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Одилов Алишер Равшанович - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Салиев Батиржан - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Ягона диспетчерлик маркази бош поезд диспетчери

Суяров Шамшиддин Норкулович - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тинчлик» локомотив депоси таъмирлаш цехи бригада бошлиғи, Навоий вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Баймуратов Эшкуват Жалгашович - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Термиз вагон депоси вагонларни режали таъмирлаш цехи чилангари, Сурхондарё вилояти