Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори бошқа ишга ўтказилди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори лавозимига Нурмат Сатиниязович Отабеков тайинланди.
Унга мазкур институт илмий даражаси ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, юқумли касалликлар соҳасидаги диагностика, даволаш ва профилактика ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талабни қондириш вазифаси юклатилди. Бундан ташқари, у юқумли касалликлар соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва аниқ инновацион моделларни кенг қўллаш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифаларга ҳам масъул этиб белгиланди.
Н.Отабеков илгари республика ОИТСга қарши кураш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026
Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш эҳтимоли борми?
10:56 / 28.09.2025