АҚШда Россия "сайлов тизимига кирганини" айтган сенатордан изоҳ кутишмоқда
Флорида штати ҳукумати россиялик хакерлар штатнинг сайлов тизимига киришга муваффақ бўлишгани ҳақида гапирган сенатор-демократ Билл Нельсондан изоҳ талаб қилмоқда.
Аввалроқ Нельсон Tampa Bay Times нашрига берган интервьюсида ноябрда бўлиб ўтадиган конгрессга оралиқ сайловлар олдидан россияликлар Флориданинг қатор округларидаги маълумотлар базасига киришганини айтганди.
Флорида штати котиби Кен Детзнер сенатнинг разведка бўйича қўмитаси раисига Нельсон бу баёнотни "унинг сўзларини тасдиқлайдиган бирор-бир далилсиз" бергани ҳақида мактуб йўллади.
"Бу ҳеч қандай далил-исботларсиз ёки Флорида штатининг давлат ва маҳаллий ҳукумат органларига хабар бермасдан қилинган жуда жиддий айбловдир", — дейилади мактубда.
Штат котибининг бундай кескин фикр билдиришига унинг сайловлар учун энг асосий масъул шахс эканлиги сабаб бўлди. Сенаторнинг россияликлар сайлов тизимини буза олишгани ҳақидаги баёноти юқори даражада янграган биринчи мана шундай таъкид бўлди.
Бунга қадар АҚШ қонунчилик ва ижроия ҳокимияти "Россия конгрессга бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларга аралашишни мақсад қилгани" ҳақида фикр билдирганди.
Мавзуга оид
13:15 / 27.01.2024
“Йўқотадиган нарсамиз йўқ эди” — Россиялик икки қочоқ оддий қайиқда АҚШгача қандай етиб борганди?
00:21 / 07.10.2019
АҚШнинг БМТдаги миссияси собиқ раҳбари: «Россия ҳеч қачон бизга дўст бўлмайди»
10:33 / 30.12.2016
Кетаётган Обамадан “сюрприз”: Россияга қарши санкциялар ва дипломатларнинг чиқариб юборилиши
11:51 / 18.10.2016