5 август куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Ш.О. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи рафиқаси Ш.О.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада аёл касалхонага ётқизилиб, эр қўлга олинган.












