15:05 / 13.08.2018
9154

Ўзбекистонда евро курси 8888 сўмгача тушди. Февралда у деярли 10 200 сўм эди 

Фото: iStock

Марказий банкнинг маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда евро курси биринчи марта 9 минг сўмдан пастга тушиб кетди.

14 августдан бошлаб Ўзбекистонда Европа валютаси курси 8888,62 сўмни ташкил этади. Бу 2017 йил сентябрь ойида валютани эркинлаштириш бошлангандан буён энг минимал кўрсаткичдир, ўшанда евро 9645 сўм бўлган эди.

Ўтган ҳафта давомида сўм еврога нисбатан 114,03 сўмга мустаҳкамланди.

2017 йил декабридан курс тез суръатлар билан ўсиб борди ва 2018 йил февралида максимал 10 196 сўмга етди, шундан сўнг паст тушишни бошлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ валютани либераллаштириш бошланганидан буён евро биринчи марта 9000 сўмга яқинлашганди.

Top