Спорт | 16:00 / 15.08.2018
12067
1 дақиқада ўқилади

«Реал» Модрични қўйиб юборишга рози. Аммо бунинг учун бошқа супертрансфер амалга ошиши керак

Фото: globallookpress

«Реал» клуби яримҳимоячи Лука Модрични «Интер»га қўйиб юборишга тайёр. Лекин бунинг учун бир шарт бажарилиши керак.

Sky Sports нашри хабарига кўра, Модрич Италияга кўчиб ўтиши учун мадридликлар жамоаси аввал унга ўринбосар топиши лозим бўлади.

Айни пайтда, «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен хорватиялик футболчининг ўрнини босишга муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.

Бироқ, «Тоттенҳэм» 26 ёшли даниялик учун камида 200 миллион евро сўрамоқда. Чунки, Англияда трансфер бозори 9 август куниёқ ёпилгани сабабли, «шпорлар» унга ўринбосар олишолмайди.

Бундан аввалроқ Модричнинг агенти футболчи миланликлар клубига ўтишни истаётгани ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид