Жаҳон | 14:45 / 23.08.2018
4481
1 дақиқада ўқилади

Париж яқинида пичоқ билан ҳужум юз берди, бир киши ҳалок бўлди

Фото: MARIE LOMBARD/TWITTER

Париж яқинидаги Трапда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна икки шахс оғир жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters полициядаги манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳужум қилган шахс полиция томонидан йўқ қилинган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча берилмаган.

BFMTV маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс - 1982 йилда туғилган эркак бўлиб, бир неча йил олдин терроризмни қўллаб-қувватлашда айбланган. Бироқ, ҳужумга маиший можаро ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Мавзуга оид