Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Омадой Отақўзиева Осиё ўйинлари кумуш медали совриндорига айланди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

75 кг вазн тоифасида иштирок этган Отақўзиева 237 кг натижа қайд этиб (даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда эса 136), иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин шимолий кореялик Рим Жонг Симга насиб этди, у 258 кг натижа кўрсатди. Учинчи ўринни 236 кг натижа билан жанубий кореялик Мун Минҳи эгаллади.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Бугунги баҳсларда 105 кг вазн тоифасида Руслан Нуриддинов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 25тага етди - 5 олтин, 11 кумуш ва 9 бронза. Ўзбекистон ҳамон умумий рейтингда 10-ўринда қолмоқда.