Фан-техника | 11:56 / 06.09.2018
5871
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Huawei “Robokidz Education” НТМ билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Huawei компанияси “Robokidz Education” НТМ билан Шериклик Келишувини имзолади ҳамда ахборот технологиялари ва роботсозлик соҳасидаги ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Фото: Huawei 

Бугунги кунда Huawei компанияси Ўзбекистондаги ахборот-коммуникация технологияларига қизиқувчи ёш авлодни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга катта эътибор бермоқда. “Seeds for the Future” лойиҳаси доирасида Тошкент Ахборот Технологиялари Университети ва Тошкентдаги Инҳа университети билан ҳамкорлик бунга мисол бўла олади. Ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ, талабалар Хитойда малака ошириб, таълим учун стипендиялар кўринишида грантлар оладилар.

«Биз университетларда таълим олаётган ёшларни қамраб олибгина қолмай, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг ахборот технологиялари ва роботсозлик соҳасида ўз кўникмалари ва қобилиятларини ривожлантиришларига кўмак кўрсатишни ҳам истаймиз. Robokidz Education болаларда ўйин шаклида ахборот технологияларга бўлган қизиқишни уйғотади, зеро яқин келажакда айнан шу болалар жамиятдаги рақамли трансформацияларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланадилар”,- дея изоҳлади “Huawei Tech Investment Tashkent” МЧЖ ХК директори Ван Пэн.

«Компаниямиз нуқтаи назарида, йирик корпорациялар эътиборини болаларимиз техник кўникмаларини ривожлантиришга жалб этишнинг ажойиб имкониятидир! IT-технологиялар ва телекоммуникациялар соҳасининг етакчилардан бири бўлмиш Huawei компанияси болаларимизга юксак технологиялар олами билан янада яқинроқ танишишлари ва рақамли иқтисодиёт асрида рақобатбардош бўлишлари учун имконият бермоқда”,- деб қайд этди “Robokidz Education” НТМ директори Тимур Азаматов.

Robokidz Education – Тошкентдаги илк робототехника мактаби бўлиб, у 2015 йилда таъсис этилган ва шу кунга қадар болалар ва уларнинг ота-оналари орасида ўзини ижобий тарзда намоён эта олган. Robokidz Ўзбекистонда робототехника йўналишини фаол тарғиб этиб келади. Хусусий мактабларда маърузалар ўқилади, мактаблар ва марказ ўртасида мусобақалар ўтказилади. Ҳозирда таълим маркази 16 та филиал очган.

Фото: Huawei 

Марказда баҳолар қўйилмайди, ўқув жараёни шундай йўлга қўйилганки, унда болалар бир-бирлари билан мунтазам мусобақалашадилар. Ғолиблар келгусида Robofest (Россия), World Robot Olympiad (Ҳиндистон) каби халқаро мусобақаларда қатнашадилар. Шунингдек, 2018 йил май ойида мактаб Tashkent Robo Challenge биринчи шаҳар мусобақасини ташкил этди ва муваффақиятли ўтказди, унда пойтахтнинг олтита хусусий мактабидан болалар ва ўсмирлар қатнашдилар.

Robokidz Educationнинг асосий вазифаси – болаларга инженерия, ахборот технологиялари, конструкторлаш ҳамда аниқ фанларга меҳр ва қизиқишни сингдириш. Келгусида бутун мамлакат бўйлаб робототехникани ривожлантириш, уни IT-технологияларга ихтисослашган ўқув муассасаларида фан предмети сифатида жорий этиш режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид