Тўлиқ очилган ҳолатда Mate XT2 ўлчами жиҳатидан планшетга яқинлашади — унинг диагонали 10,2 дюймни (25 см дан ортиқ) ташкил этади. Шунингдек, компания янги смартфонда ўзининг илғор Kirin 9050 Pro чипидан фойдаланилганини қайд этди.

Mate XT2 нархи 20 минг юандан (деярли 3 минг доллар) бошланади, энг қиммат версиясининг баҳоси эса 25 минг юанга (3,73 минг доллар) етади. Смартфон сотуви 12 сентябрдан бошланади.

huawei-mate-xt-2-ultimate-design-purple-02-2x
Huawei
Фото:

Сўнгги пайтларда премиум тоифадаги буклама телефонларга талаб ортиб бормоқда. Omdia компанияси прогнозига кўра, 2028 йилга бориб уларнинг сотуви 2025 йилга нисбатан икки бараварга ошади ва 36 миллион донага етади.

7 сентябр куни Хитойнинг яна бир компанияси — Xiaomi ҳам ўзининг янги флагман буклама смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Шунингдек, 9 сентябр куни бўлиб ўтадиган тақдимотда Apple ҳам ўзининг буклама смартфонини намойиш этиши тахмин қилинмоқда.