Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайтлардан фойдаланишни чеклаш ким томонидан амалга оширилади?
Вазирлар Маҳкамасининг “Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклаш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Махсус ваколатли орган Реестрга киритилган Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклашга доир ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирлар кўради.
Фойдаланишни чеклаш фақат идентификация маълумотлари Реестрга киритилган Интернет тармоғи ахборот ресурсларига нисбатан татбиқ этилади.
Фойдаланишни чеклаш чораларини кўриш Интернет тармоғи ахборот ресурслари идентификация маълумотлари Реестрга киритилгандан кейин ўн икки соат мобайнида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши чекланган Интернет тармоғи ахборот ресурслари Ўзбекистон Республикаси фойдаланувчилари мурожаатларига жавобан махсус ваколатли орган қуйидаги маълумотлар берилишини таъминлайди:
тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурси идентификация маълумотларининг Реестрга киритилгани ҳақида хабар;
мурожаат учун боғланиш маълумотлари.
Мавзуга оид
22:10 / 05.04.2026
Эронда интернет ўчирилиши бўйича жаҳон рекорди қайд этилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
12:54 / 14.03.2026