Жаҳон | 14:00 / 09.09.2018
36986
1 дақиқада ўқилади

Россияда норозилик акциялари бошланди: ўнлаб кишилар қўлга олинди

9 сентябрь куни Россияда Москва мэрини сайлаш учун сайловлар бошланди. Бугун шунингдек 21 минтақа раҳбарлари ва 16 минтақада кенгашлар депутатлар сайланади. 

Шу куни Россиянинг Владивостокдан Калининградгача бўлган кўплаб шаҳарларида Алексей Навальний тарафдорлари томонидан пенсия ёши оширилиши бўйича ислоҳотга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Айрим шаҳарларда акциялар ҳукумат билан келишилган ҳолда ўтказилмоқда. Аксар шаҳарларда, хусусан Москва ва Санкт-Петербургда эса йўқ.

Айни вақтга келиб акция иштирокчиларидан бир неча ўн нафари қўлга олинган. Жумладан, Хабаровскда 12 киши, Томскда камида 10 киши, Комсомольск-на-Амурда 4 киши қўлга олинган. Новосибирскда эса намойишчилар ва полициячилар ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид