Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария Россиядан мамлакат ҳудудида жосуслик қилишни тўхтатишни талаб қилди
Швейцария ташқи ишлар вазирлиги Россиядан мамлакат ҳудудидаги ноқонуний фаолиятини зудлик билан тўхтатиши талаб қилинган расмий баёнот билан чиқди, деб хабар берди Reuters агентлиги. Мамлакат ТИВнинг билдиришича, россиялик фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатлари сабабли Россиянинг Берндаги элчиси жорий йил давомида уч марта чақирилган.
Баёнотга шунингдек, Швейцария газеталарида мамлакат ҳудудида ўнлаб россияликлар ишлаётгани, уларнинг «ҳар тўртинчиси» жосус эканлиги ҳақида хабарлар чоп этилгани ҳам сабаб бўлди.
Ўтган ҳафтада Швейцария разведка хизмати Буюк Британия ва нидерландиялик ҳамкасблари билан Берндаги кимёвий бирикмалар, хусусан «Новичок» сингари асабни фалажловчи моддалар таҳлили билан шуғулланувчи лабораторияга босим ўтказишга уринган Россия фуқароларига нисбатан ҳамкорликда тадбир ўтказганини маълум қилди.
Шу билан бирга Tages Anzeiger газетаси Россия фуқаролари Жаҳон антидопинг агентлигига киберҳужум уюштиришга ҳам алоқадор эканлигини таъкидлади.
Россия элчихонаси Швейцария ОАВда эълон қилинган хабарларни Россияга нисбатан «асоссиз ва исботсиз айбловлар» деб атади.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026