Роналду нега йиғлади. Гвардиола нега йиғламади. ЕЧЛда иккинчи кун воқеалари
|18:30 / 20.09.201840 80211 мин
Чемпионлар лигасида яна 4 гуруҳда биринчи тур учрашувлари ўтказилди. Криштиану Роналду «Ювентус» билан ЕЧЛдаги дебютини муваффақиятсиз бошлади. Португалиялик футболчи 30-дақиқадаёқ қизил карточка олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Бироз танаффусдан кейин Роналду Испанияга қайтди. У ўйинни ёмон бошламади - рақиб дарвозасига доимий равишда хавф солиб турди. Манжукич учун голли вазиятлар яратиб, жамоа етакчиси эканини кўрсатиб турди.
Аммо мезбонлар Роналдунинг кучли иштиёқидан фойдаланишди. 29-дақиқада Мурильо у билан кичик контактдан кейин газонга йиқилди. Неймардан олдин футболдаги «энг катта артист» бўлган португалиялик футболчини эса рақибнинг айёрлиги ғазаблантирди. У қўллари билан газонда ётган рақибни турткилаб, бақира бошлади ва бунинг ортидан қаршисида қизил карточка кўтарган Феликс Брихни кўрди. Ҳакам бу вазиятни кўргани йўқ. У анча вақт ён ҳакам билан маслаҳатлашиб тургач, ўта баҳсли қарор қабул қилди –ҳужумчига қизил карточка кўрсатди. Бу Роналдунинг 15 йилда илк марта Чемпионлар лигасида қизил карточка олиши бўлди.
Бу Роналдунинг ЕЧЛда янги клубидаги энг ёмон дебютидир. 2003 йили у «МЮ» билан ЕЧЛдаги илк ўйинида «Штутгарт»га қарши ўйинда пенальти ишлаганди (1:2), 2009 йили «Реал» сафида «Цюрих»га қарши ўйинда дубл қайд этганди (5:2).
Туринликлар бир киши кам бўлиб, Хедира жароҳат олиб, мажбуран майдонни тарк этишига қарамасдан, биринчи бўлимдаёқ устунликка эришишди. 45-дақиқада Дани Парехо жарима майдончаси ичида Канселуга қарши хавфли ҳаракатидан кейин Брих мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади ва Пьянич ҳисобни очди. Босниялик футболчи иккинчи бўлим бошида ҳам 11 метрлик нуқтадан иккинчи голни урди. Иккинчи вазиятда Мурильо рақибни қўполлик билан тўхтатганди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчисида Брих яна бир пенальти белгилади. Аммо Дани Парехо Войцех Шеснига қарши дуэлни ютқазди.
Гуруҳда параллел кечган иккинчи баҳсда швейцарияликлар «МЮ»га қарши ҳеч нарса қила олишмади.
«МЮ» бунга қадар ЕЧЛ доирасида Швейцарияга икки бор келишган, манчестерликлар 2011 ва 2017 йилларда «Базель»га қарши ўйинларда мағлубиятга учраганди.
Ўйиннинг бошида мезбонлар ҳужумда ўйнашди, аммо натижа бўлмади.
Жозе Моуриньо бу ўйинга жамоанинг янги футболчиси, 19 ёшли Диего Далотни тушириб, кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Португалиялик мураббийнинг ватандоши учун дебют муваффақиятли чиқди. Аммо ўйин қаҳрамони франциялик футболчи бўлди.
Биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида меҳмонлар фаолликни оширишди. Охирги вақтларда кўп марта танқидга учраган Погба аввалига чап оёғи билан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади. Танаффус арафасида швейцарияликлар ҳимоячиси Мбабу тўпни қўли билан ўйнади ва белгиланган пенальтини Погбанинг ўзи совуққонлик билан амалга оширди. Иккинчи бўлим ўрталарида Погбанинг паси эвазига Марсиял ҳисобдаги устунликни янада оширди - 3:0. Энди Моуриньо Погбадан мамнун.
Танаффусдан кейин лиссабонликлар жамоасини собиқ тарбияланувчиси Ренату Саншеш жазолади. У қарши ҳужумни ўзи бошлаб, ажойиб гол билан якунлади. 2016 йилги Европа чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси «Бавария» сафидаги илк голини икки йил ўтиб уришга муваффақ бўлди.
Ўтган мавсумда нимчорак финалда ўйнаган «кончилар» учун ўйин муваффақиятсиз бошланди. 6-дақиқадаёқ меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, Грилличнинг оҳиста зарбаси Пьятовнинг оёқлари орасидан ўтди. Голдан сўнг немислар яна хавфли ҳужумлар уюштиришди, аммо Салаи бир неча марта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Исмаили бўлим ўртасида ҳисобни тенглаштирди, аммо немислар биринчи бўлим охиригача яна бир гол уришди.
Иккинчи бўлимда «Ҳоффенҳайм» ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнади. Аммо ўйин охирида Майкон бурчак зарбаси амалга оширилган вазиятда тўпга эга чиқиб, жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба билан мувозанатни тиклади. У жамоасига ғалаба келтириши ҳам мумкин эди, аммо унинг ўйиннинг охирги дақиқаларда берган зарбаси ҳимоячидан қайтди.
Аммо бундай механизм ҳам голдан сақлай олмади. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган Сане икки рақибни ортда қолдириб, қулай вазиятда турган Бернарду Силвани голли пас билан таъминлади. Инглизлар бундан ортиғига қодир бўлишмади. «Лион» бошқа вазиятларда мардонавор туриб берди ва 3 очко билан қайтадиган бўлди.
Энди «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасининг кетма-кет 4 та ўйинида ютқазган тарихдаги биринчи инглиз клубига айланди. Гвардиола эса сабаб бўлсада, Роналдуга ўхшаб йиғламади.
Гуруҳда «Реал» яққол фаворит. Амалдаги чемпион бўлмиш «Қироллик жамоаси» Хулен Лопетеги бошчилигида ЕЧЛнинг бу мавсумидаги илк учрашувни катта устунлик билан ўтказди.
«Реал» дарвозасини бу ўйинда Кейлор Навас қўриқлади. Лопетеги бу орқали Испания чемпионати ўйинларига Тибо Куртуани, кубок ўйинларига коста-рикалик дарвозабонни танлаганини кўрсатди. Навас ишончни оқлади ва «Рома»га қарши ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлади.
«Реал» биринчи бўлимда катта устунликка эришди ва танаффусга қадар ҳисобни очди. Иско ўзи ишлаган жарима зарбасини аниқ амалга оширди. Иккинчи бўлим давомида мадридликлар ўзига хос услубда қарши ҳужумга чиқишди, Модрич кесик пас билан Бэйлни олдинга ташлади ва уэльслик футболчи ўз тезлигини намойиш этиб, ҳимоячилар ва дарвозабонни доғда қолдирди. Уэльслик футболчи «Реал»нинг бу мавсумда энг кўп гол урган футболчиси бўлиб турибди. Мадридга ҳеч қандай Криштиану Роналду керак эмас! Буни ўйин охирида Мариано Диас, жамоада Роналдудан қолган 7-рақамли футболкани олган ёш ҳужумчи ҳам исботлади. Захирадан ўйинга қўшилган ҳужумчи чиройли гол билан якуний ҳисобни ўрнатди.
Қайд этиш керакки, «Реал» бу натижа билан рекорд ўрнатди, жамоа еврокубокларда кетма-кет 43 ўйинда гол уриб келмоқда.