Мухлислар 2008 йилги Криштиану Роналдуни тарихдаги энг буюк «Олтин тўп» соҳиби деб ҳисоблашмоқда.

Мукофотнинг 70 йиллиги муносабати билан ташкилотчилар сайтда сўровнома ўтказиб, мухлисларга B.О.А.Т. (Ballon D’or Of All Time – «Барча даврларнинг Олтин тўпи») танлашни таклиф қилишди.

Номзодлар қаторига анъанавий «Олтин тўп» билан камида икки марта тақдирланган футболчилар киритилди: Лионел Месси, Криштиану Роналду, Роналдо, Марко ван Бастен, Мишел Платини, Карл-Ҳайнц Румменигге, Кевин Киган, Франс Беккенбауэр, Йоҳан Кройфф ва Алфредо Ди Стефано.

Овоз бериш учун 1 евро тўлаш талаб этиларди. Шу билан бирга, фойдаланувчилар ўз номзодига чекланмаган миқдорда овоз бериши мумкин эди.

Якуний ўнталикдан қуйидагилар жой олди:

  • 1. Криштиану Роналду (2008).

  • 2. Лионел Месси (2012).

  • 3. Криштиану Роналду (2017).

  • 4. Лионел Месси (2023).

  • 5. Криштиану Роналду (2016).

  • 6. Криштиану Роналду (2014).

  • 7. Лионел Месси (2015).

  • 8. Криштиану Роналду (2013).

  • 9. Лионел Месси (2011).

  • 10. Лионел Месси (2009).

Қолган футболчилар орасида энг юқори натижани Роналдо-2002 қайд этди – у 13-поғонани эгаллади.