Жаҳон | 21:10 / 23.09.2018
7320
2 дақиқада ўқилади

БАА Эрондаги терактга алоқадорлигини расман инкор этди

Фото: Reuters

Бирлашган Араб Амирликларининг юқори лавозимли расмийси якшанба куни Эроннинг жануби-ғарбий қисмидаги ҳарбий парадга ҳужум уюштирган аскарларнинг махсус тайёргарлик ишларига БАА аралашгани тўғрисидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Эроннинг Бирлашган Араб Амирликларига қарши расмий тийиб туриш сиёсати Аҳвоз ҳужумидан кейин кучайган», деди Анвар Жаржаш .

Унинг таъкидлашича, «Бирлашган Араб Амирликларининг терроризм ва зўравонликка қарши тарихий мавқеи аниқ ва Теҳроннинг даъволари асоссиз».

Аввалроқ, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Америка Қўшма Штатлари Эронда беқарор вазият яратишдан манфаатдор эканлигини айтиб ўтган. Президент бу гапни БМТ Бош ассамблеясида қатнашиш учун Нью-Йоркка парвоз қилиш учун шайлана туриб билдирган.

Ташқи ишлар вазирлиги 22 сентябрь куни Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад вақтида амалга оширилган теракт туфайли Дания ва Нидерландия элчиларини, шунингдек, Буюк Британиянинг муваққат вакилини вазирликка чақиргани ҳақида хабар берилди. Айни пайтда Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад иштирокчиларига ҳужум қилган 4 нафар жангари йўқ қилинди. Таъкидланишича, жангарилар АҚШ ва Исроил разведкалари билан боғланган бўлган.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид