Исроил Россия Ил-20 ҳалокатига жавоб қайтаришидан хавфсирамоқда
Исроилликлар Сурияда Россиянинг Ил-20 русумли самолёти ҳалокатга учраши ортидан руслар томонидан жавоб ҳаракатларини амалга ошириб, «Исроилнинг қанотларини қайириши»дан чўчимоқда. Бу ҳақда Исроилдаги Haaretz нашрида ёзилган.
Хусусан, мамлакат ҳукумати Россия Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига Сурия ҳудуди устидан учишни тақиқлашидан хавфсирамоқда. Қуддусдагилар бундай чоралар фақат вақтинчаликка жорий этилишига умид қилишмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Исроил учун чеклов чоралари Сурияда ҳукумат армияси ҳамда «Ҳизбуллоҳ»нинг эркин ҳаракатланиши учун кенг ҳудуд тақдим этади. Бу эса Эроннинг Суриядаги позицияларини мустаҳкамлайди.
17 сентябрь куни Суриядаги Ҳмеймим авиабазаси Россиянинг Ил-20 радиолокацион разведка самолёти экипажи билан алоқани йўқотгани хабар қилинганди. Кейинроқ ушбу самолёт Сурия кучларига қарашли С-200 мажмуаси ракетаси ёрдамида уриб туширилгани маълум бўлди.
Россия аввалига исроилликларнинг ҳарбий самолётлари Суриядаги объектларга ҳужум қилиб, жавобан ўт очилганида Россия самолёти ортига бекингани ҳақида маълум қилганди.
Бундан аввалроқ Исроил зобитлари Ил-20 самолёти ҳалокати бўйича ҳисоботни тақдим этишгани тўғрисида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024