Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 60 ёшли аёлни зўрлашда айбланган ўзбекистонлик мигрант 23 йилга қамалди
Ленинград областининг Ломоносов туман суди Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси Зуҳриддин Бўриевни 23 йилга озодликдан маҳрум этди. У ўтган йилнинг сентябрь ойида 60 ёшли аёлни зўрлаш ва ўлдиришда айбдор, деб топилди.
Суд Зуҳриддин Бўриевни 60 ёшли аёлни ўлдиришда айбдор деб топди, унинг жасади 2017 йил 23 сентябрь куни автомобиль юкхонасидан топилган.
Ленинград области Ломоносов туман суди ҳукмига кўра, З.Бўриев Россия Жиноят кодексининг «зўрлаш», «талончилик», «қотиллик изларини яшириш мақсадида жабрланувчининг машинасини олиб қочиш» моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда ҳам айбдор деб топилди.
«РФ ТҚ Сосновоборский туманлараро тергов бўлими ходимлари томонидан тўпланган далиллар Зуҳриддин Бўриевга айблов қўйиш учун етарли бўлди. Бўриев ўз айбини инкор этмади ва рўй берган жиноятларда айбини тўлиқ тан олди», - дея айтиб ўтди Россия ТҚнинг Ленинград области бўйича Тергов бошқармаси матбуот котиби Юлия Матолигина.
Суд жараёнида эълон маълумотларга кўра, 25 ёшли Зуҳриддин Бўриев 60 ёшли Ольгага, у ўрмонда қўзиқорин йиғаётган пайтда ҳужум қилган. Мигрант ўз қурбонини ерга йиқитган ва зўрлай бошлаган, сўнг қулоқларидан тилла сирғаларни юлиб олиб, уни тош ва арқон ёрдамида ўлдирган. Шундан кейин у ўз қурбонидан автомобили калитини олиб, у ерга жасадни юклаган ва жиноят жойидан кетиб қолиб, далилларни йўқ қилмоқчи бўлган.
Терговчиларнинг хабар беришича, Россияга тўрт йил муқаддам келган Зуҳриддин Бўриев Ленинград областида аниқ иш жойига эга бўлмаган ва турли вақтинчалик ишлар билан шуғулланган.
Суд ҳукмига кўра, Зуҳриддин Бўриев йигирма уч йилга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026