«Ўзбекистон ҳаво йўллари» борт кузатувчиси лавозимига танлов эълон қилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси борт кузатувчиси лавозимига танлов эълон қилди. Танловда 18-25 ёшдаги, ўзбек, рус ва инглиз тилида сўзлаша оладиган, бўйи 162—175 сантиметр бўлган, бўйига мос вазнга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Танловда қатнашиш учун аризалар 17 сентябрдан 5 октябргача шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:00дан 12:00гача қабул қилинади.
Борт кузатувчи лавозимига номзодлар тўлиқ ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар (академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи) маълумотига эга бўлиши, хорижда таълим олганларнинг дипломлари эса Ўзбекистон Давлат тест марказида нострификация қилинган бўлиши лозим.
Маълум қилинишича, танловда номзодларнинг билими ва дунёқарашига алоҳида эътибор қаратилади. Улар Ўзбекистон тарихи ва географиясини, тарихий ёдгорликлари ва диққатга сазовор масканларини, тарихий ва миллий қаҳрамонлари ҳақида билишлари, география ва жаҳон тарихидан хабардор бўлишлари лозим.
Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган қизлар миллий авиакомпаниянинг Тошкент шаҳридаги Ўқув-машғулот марказида таҳсил олади.
Қўшимча маълумотлар учун 215-54-49 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.
Мавзуга оид
14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда
14:52 / 26.11.2019
Ҳаво кодексига ўзгартириш киритилса, авиачипталар нархи камида 20 фоизга арзонлашиши мумкин
17:29 / 11.11.2019
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКдаги таркибий ўзгаришлар якунланди
19:55 / 07.11.2019