Жамият | 17:47 / 28.09.2018
30500
1 дақиқада ўқилади

Россияда юз берган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди

Фото: astrakhan-24.ru

Бугун, 28 сентябрь куни, Р-216 Астрахань - Элиста - Ставрополь йўлининг 87-километрида Қозоғистоннинг 28 ёшли фуқароси Toyota Highlander автомобилини бошқариб, тўсатдан йўлнинг қатнов қисмида пайдо бўлган қорамолни уриб юборган. Бу ҳақда «Астрахань 24» телеканали хабар бермоқда.

Ички ишлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси маълумотларига кўра, зарба натижасида машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Daewoo Nexia автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида иккинчи машина ҳайдовчиси, Черкесскда истиқомат қилган 57 ёшли ҳайдовчи, шунингдек, чап орқа ўриндиқда бўлган Ўзбекистоннинг 21 ёшли фуқароси олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Шу билан бирга, Daewoo Nexia’нинг икки йўловчиси, 27 ва 29 ёшдаги чет элликлар жароҳат олмади.

Айни дамда йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан процессуал текширув ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид