Жаҳон | 10:19 / 04.10.2018
16231
1 дақиқада ўқилади

CNN: АҚШ Хитойни қўрқитиш учун ўз кучини намойиш қилмоқчи

Фото: Wikimedia

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Тинч океани флоти Хитойга унинг ҳарбий фаоллигига қарши туришга тайёрлигини кўрсатиш учун кучини глобал намойиш этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда CNN манбаларга асосан хабар бермоқда.

Махфий ҳужжат ноябрь ойида бир ҳафта ичида Тинч океани флотининг бир нечта операцияларини ўтказишни таклиф қилади.

Кемалар, жанговар самолётлар ва шахсий таркибни жалб қилган ҳолда ўтказиладиган ушбу тадбирларнинг мақсади - Қўшма Штатлар «душманга бирданига бир неча жабҳада тезда қаршилик кўрсатишга қодирлигини» кўрсатиш.

Тахминларга кўра, машқлар Хитой сувларига бевосита яқин жойда ўтказилади. Шунга қарамасдан, таклифда Америка кемалари Хитой флоти билан жанговар ҳаракатларга киришиш ниятида эмаслиги айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Россияга зарба бериш билан таҳдид қилганди. 

Мавзуга оид