8 октябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида жорий йил ҳисобидан биринчи марта қор ёғди.
Хусусан, Қамчиқ довони, Жиззах вилояти Зомин тумани тоғли ҳудуди ва Қашқадарё вилоятидаги Китоб довонида қор ёғгани тасвирланган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Kun.uz Зомин туманининг тоғли ҳудудида ёғган қор тасвирланган суратлардан иборат фоторепортажни тақдим этади.




























