Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсмирлар Олимпиадасининг 4-кунига келиб Ўзбекистон илк олтин медалини қўлга киритди
Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунига келиб Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси дастлабки олтин медални қўлга киритди.
Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, дзюдо бўйича микс баҳсларида Ўзбекистон вакили Жайҳунбек Назаров Хорватия, Белорусь, Италия, Мексика, Венесуэла ва Хитой Тайпейи вакиллари билан битта жамоада ҳаракат қилди. «Beijing» жамоаси номидан иштирок этган дзюдочилар финалгача етиб боришди ва ғалаба қозонишди. Шу тариқа ушбу мамлакат спортчилари олтин медалга сазовор бўлдилар.
Назаров финалда испаниялик Хавиер Пенани мағлуб этди. У яккалик баҳсларида чорак финалда айнан унга имкониятни бой берганди. Демак, Жайҳунбек микс баҳсларида ўзига хос реванш олди.
Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида Улуғбек Рашитов (таэквондо, кумуш) ва Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо, бронза) шоҳсупага кўтарилган эди.
Фото: Анвар Ильясов
Мавзуга оид
10:39 / 22.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этиб қайтган Ўзбекистон делегацияси тантанали равишда кутиб олинди
16:40 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадаси якунлари. Энг кўп медални Ўзбекистон қайси спорт турларида қўлга киритди?
08:13 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпия ўйинлари: Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади
22:09 / 18.10.2018