Статистика қўмитаси: кичик корхона ва микрофирмалар сони 257,1 мингтани ташкил қилди
2018 йил 1 октябрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 257,1 мингтани ташкил қилган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Бу кўрсаткич 2017 йил 1 октябрь ҳолатига қараганда 11,8%га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми яни 58,1 мингтаси (22,6%) Тошкент шаҳрига, 24,8 мингтаси (9,7%) Тошкент, 22,6 мингтаси (8,8%) Фарғона ҳамда 22,3 мингтаси (8,7%) Андижон вилоятлари ҳиссаларига тўғри келади.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 257,1 мингта кичик корхона ва микрофирмаларнинг 68,9 мингтаси (26,8%) – савдода, 54,5 мингтаси (21,2%) - саноатда, 28,0 мингтаси (10,9%) - қурилишда, 23,4 мингтаси (9,1%) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 19,1 мингтаси (7,4%) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 12,8 мингтаси (5,0%) - ташиш ва сақлашда, 6,6 мингтаси (2,6%) - ахборот ва алоқа соҳасида, 5,2 мингтаси (2,0%) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, шунингдек 38,7 мингтаси (15,0%) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.
Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турларига тўғри келади. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.
2018 йил январь-сентябрь ҳолатига 38,1 мингдан ошиқ кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 23,6%га кўпроқдир.
Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Тошкент шаҳрида (8899та), Тошкент (3879та), Самарқанд (3250та) ва Фарғона вилоятларида (2930та) ташкил этилган. Энг кам Сирдарё (1044та), Хоразм (1510та) ҳамда Навоий (1421та) вилоятларида ташкил этилган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода (8798та), саноатда (8530та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (4511та) ва қурилишда (4921та) ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (922та), ахборот ва алоқада (940та) ҳамда ташиш ва сақлашда (1524та) ташкил этилган.
Юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналар сони - 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 15 332тани ташкил этиб, улардан 14 748таси ёки 96,2% фаолият юритади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда давлат рўйхатидан ўтганларнинг ҳамда фаолият кўрсатаётганларнинг умумий сони ўртача 27,0%га ошганлигини таъкидлаш лозим.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024