Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тижорат мақсадида келган хорижликлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,8 минг нафарга ёки 10,8 фоизга ошган.
Мамлакатлар кесимида Афғонистон катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда Туркманистон ва Тожикистон қайд этилган.
Тижорат мақсадида ташриф буюрганларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти:
Афғонистон — 323 660 нафар;
Туркманистон — 24 196 нафар;
Тожикистон — 6 412 нафар;
Қирғизистон — 695 нафар;
Қозоғистон — 629 нафар;
Россия — 370 нафар;
Туркия — 346 нафар;
бошқа давлатлар — 1 150 нафар.

















