Миллий статистика қўмитаси 2026 йил октябр ойи учун ҳудудлар кесимида бир килограмм палов тайёрлашга кетадиган маҳсулотлар қийматини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, палов тайёрлаш энг қиммат ҳудуд Тошкент шаҳри бўлиб, бу ерда маҳсулотлар қиймати 134 146 сўмни ташкил этган.
Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (130 411 сўм), Тошкент вилояти (127 769 сўм) ва Самарқанд вилояти (126 747 сўм) жойлашган.
Энг арзон кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган — 113 356 сўм. Шунингдек, Сирдарё вилоятида 118 194 сўм, Андижон вилоятида 119 239 сўмни ташкил қилган.
Ҳудудлар бўйича бир килограмм палов тайёрлаш қиймати:
Тошкент шаҳри — 134 146 сўм;
Фарғона вилояти — 130 411 сўм;
Тошкент вилояти — 127 769 сўм;
Самарқанд вилояти — 126 747 сўм;
Қашқадарё вилояти — 125 760 сўм;
Сурхондарё вилояти — 125 231 сўм;
Бухоро вилояти — 124 523 сўм;
Навоий вилояти — 123 925 сўм;
Хоразм вилояти — 123 885 сўм;
Жиззах вилояти — 122 467 сўм;
Наманган вилояти — 122 459 сўм;
Андижон вилояти — 119 239 сўм;
Сирдарё вилояти — 118 194 сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 113 356 сўм.
Шундай қилиб, энг қиммат ва энг арзон ҳудуд ўртасидаги фарқ 20 790 сўмни ташкил этган.
Ҳисоб-китобда 1 килограмм лазер гуручи, 700 грамм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 300 грамм пиёз, 0,3 литр кунгабоқар ёғи, 100 грамм нўхат, 10 грамм зира ва 20 грамм туз нархи инобатга олинган.









