Жаҳон | 08:45 / 19.10.2018
16456
1 дақиқада ўқилади

Кремль Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашишини тахмин қилди

Фото: РИА Новости

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг фикрича, Россия-Америка муносабатлари Қўшма Штатлардаги сайловлар арафасида ички сиёсий манфаатлар қурбони бўлади. У бу ҳақда «Первий канал»даги «Большая игра» телекўрсатуви эфирида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШда бу миллий томошага айланмоқда, сабаби Россия-Америка муносабатларининг кўриниши кўп жиҳатдан АҚШ ички сиёсий муҳитининг ўзига хос маҳсулотидир.

«Ҳозир, катта эҳтимол билан, вазият янада кескинлашади. Буни осонликча тахмин қилиш мумкин», - деди Песков.

Матбуот котибининг қўшимча қилишича, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трамп ҳозирги пайтда алоҳида муносабатларга эга эмас, чунки бунга имконият ҳам бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль: Вашингтоннинг ўзи ташаббус кўрсатмаётгани ҳақида баёнот берганди.

Мавзуга оид